Мирзиёев Ўзбекистонда Ахалтека ва Қорабайир етиштиришга қарор қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда от етиштириш ва от спорти бўйича қарор имзолади. Қарорга мувофиқ Қашқадарёда "Ўзбекнефтегаз" ширкати оталиғида Қорабайир отлари, Тошкентда эса вилоят ҳокимлиги оталиғида Ахалтекин отлари етиштирилади. Шу билан бирга отбоқар, чавандоз ва от спорти тренерларини тайёрлайдиган даргоҳлар ҳам очилади.