World News in Uzbek

Атамбаев Россияга беш кунлик расмий сафарни бошлади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 19 июнь куни Россияга беш кунлик расмий сафарини бошлади.


Қирғизистон президент девони хорижий сиёсат бўлими раҳбари, Ойзода Субанхўжаеванинг Озодлик радиосига айтишича, Атамбаев Москвада Россия президенти Путин ва бошқа расмийлар билан иккитомонлама алоқаларни муҳокама этиши режалаштирилган . 


Субанхўжаевага кўра, муҳожирлик, соғлиқни сақлаш ва молия соҳаларига оид бир неча ҳужжат имзоланади.


Атамбаев шунингдек Қирғизистонга тил, маданият ва тарихий жиҳатдан яқин бўлган Татаристон ва Бошқиртистон расмийлари билан иқтисодий алоқаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.


Россиянинг турли минтақаларида минглаб қирғизистонликлар ишлайди. 

Читайте на сайте