World News in Uzbek

Лондондаги масжид олдида ҳужум оқибатида бир киши ўлди, бир киши ҳибсга олинди

Лондон шимолидаги Финсбери-парк мавзесида 19 июнга ўтар кечаси бир фургоннинг пиёдалар устига юриши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, камида 8 киши жароҳат олди.


Воқеа гувоҳларининг айтишича, ҳодиса Финсбери-парк масжиди ёнида мусулмонлар таровиҳ намозидан чиққан вақтда юз берди.


Лондон полициясининг айтишича, ҳодисага алоқадор кўрилган 1 шахс ҳибсга олинган.


Британия Мусулмонлар Кенгаши фургоннинг атайлаб одамлар устига юрганини айтади.


Ҳодиса жойига полициянинг махсус қуролли бўлинмаси юборилган.


 

Читайте на сайте