Ўғли қийнаб ўлдирилганини иддао қилган она президент қабулига бораётганда ҳибсга олинди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлимида 33 яшар ўғли қийнаб ўлдирилгани ва асосий айбдорлар жазодан қутулиб қолаётганидан шикоят қилган сурхондарёлик она Каромат Қодирова 19 июнь куни президент девонидаги келишилган учрашувга бораётган пайтда, Дарбанд постида тўхтатиб қолинди.