А. Мансур: Мадрасага 9-синф битирувчисини олмасликка жиддий сабаблар бор!
Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур 9-синф битирувчиларини ўрта махсус ислом билим юртига қабул қилмаслик таклифи ҳақида Озодлик муштарийлари саволларига жавоб берди. Мулозимга кўра, ҳануз муҳокама қилинаётган бу таклифнинг бир сабаби мадраса битирувчиси - бўлғуси имом ва отин ойиларнинг ёшини оширишдир.