World News in Uzbek

Ню Йоркдаги отишмада бир одам ҳалок бўлди, олти одам яраланди

Ню Йоркнинг Бронкс мавзесида жойлашган Ливан касалхонасида жума куни М-16 милтиғи билан қуролланган шахс бир одамни отиб ўлдирди, олти одамни яралади.


Ҳужумчи шу касалхонада ишлаган собиқ шифокор бўлгани билдирилди.


У ҳужумни амалга оширган пайтда ўзини ёқишга уринган, кейин ўзини-ўзи отиб ўлдирган.


Унинг исми расман очиқланмади.


Лекин, АҚШ матбуотига кўра, ҳужумчи 2015 йилгача шу касалхонада теропевт бўлиб ишлаган 45 ёшли Ҳенри Белло бўлган.


У бу ҳужумни нима мақсадда содир этганини полиция ўрганмоқда.

Читайте на сайте