Фарғонада фермер режадан ортган буғдойини ўриб ололмаяпти, комбайнлар “ҳибс”га олинди
Фарғона вилояти Фурқат тумани ички ишлар ходимлари фермерларнинг комбайнларини “ҳибс”га олди. Бу ҳақда хабар берган фермерларнинг айтишларича, гарчи улар режани 110-120 фоиз қилиб бажарган бўлса-да, лекин туман ҳокими фермернинг ўзига қоладиган буғдойини ҳам ўрдиришга рухсат бермаяпти. Ёзнинг саратонида қақшаб пишган буғдой ҳосили тўкилиб кетмоқда. Расмийлар бу вилоят ҳокимининг топшириғи эканлигини айтмоқда.