World News in Uzbek

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жонли мулоқот ўтказмоқда

Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўзбекистонликлар ва журналистлар билан жонли мулоқоти бошланди. Мулоқот “Ўзбекистон” телеканали орқали кенг жамоатчиликка намойиш этилмоқда.


Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўтказилаëтган жонли видеоконференцияда мамлакатнинг 47 хориж давлатидаги элчихоналари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.


Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида қўйилган эълонга кўра¸ Тошкент вақти билан соат 14:00 дан бошланиб¸ икки соат давом этадиган мулоқотда вазир Комиловга савол бермоқчи бўлганларга ўз саволларини “матн¸ аудио ва видео кўринишида” вазирлик виртуал қабулхонаси¸ muloqot@tiv.uz расмий электрон манзили¸ шунингдек вазирликнинг Facebook, Telegram каналларидаги саҳифасига олдиндан жўнатиш айтилган.


Ушбу мулоқот арафасида Озодликка мурожаат қилган хорижда яшовчи айрим ўзбекистонликлар элчихоналарнинг Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга савол берувчиларни олдиндан тайёрлаëтганини билдирган эди.


Озодлик суриштируви давомида Ўзбекистоннинг камида учта - Туркия, Малайзия ва Япония ваколатхоналарида Комиловга савол берадиган талабалар билан "репетиция" ўтказилгани маълум бўлди.

Читайте на сайте