World News in Uzbek

"Лицейимизда доим пул йиғилади, буфетимиз антисанитария ҳолатда..."

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!






"Лицейимизда доим пул йиғилади, буфетимиз антисанитария ҳолатда ва давоматимиз паст"




"Тошкент Молия институти қошидаги 2-сонли академик лицейнинг нуфузи кундан-кунга тушиб бормоқда. Ҳудудни тозалашни баҳона қилиб, ўқитувчилар ва ўқувчилардан доим пул йиғилади. Боғбон штати бўла туриб, боғбонликка одам олмайди. Яқинда директор бир гуруҳ ўқитувчиларни (айримлари онаси тенги келадиганларни) ҳақорат қилиб, "молга ўхшаб¸ чой ичиб ўтирибсанлар" деб айтди.


Буфет антисанитария ҳолатда, фаст-фуд маҳсулотлари сотилади, сотувчилар оқ халат ва бошларига кийим кийишмайди. Бунга директор "кўз юмади" ¸ чунки унинг "оғзи мойланади". Ўқувчилар давомати 80-85 % атрофида. Соат 8:30 да қўнғироқ чалинса-да¸ дарсга ўқувчилар кирмайди, кечикиб келувчилар ҳам жуда кўпчиликни ташкил этади. Турғун келмайдиган ва мунтазам дарс қолдираётган, профилактик ҳисобда туриши лозим бўлган ўқувчилар мавжуд.


Аммо раҳбарият буни ИИБ ходимларидан яширадими ёки нима қилади, билмайман…"


----------------------------------------------------------------------


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Читайте на сайте