World News in Uzbek

АҚШ Давлат котиби Қатар бўҳронини муҳокама қилиш учун минтақага борди

Араб давлатлари ва Қатар ўртасида давом этаëтган кескинликни юмшатиш мақсадида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Кувайтга борди.


Икки кунлик сафар давомида АҚШ дипломатлари раҳбари бўҳронни муҳокама қилиш учун Кувайтдан ташқари Қатар ва Саудия Арабистонига ҳам боради.


Қатарни минтақадаги сунний давлатларнинг асосий рақиби кўрилган Эрон ва исломий экстремистлар билан яқин алоқада айблаëтган Саудия етакчилигидаги қўшни давлатлар амирликка қарши санкциялар жорий қилди.


5 июндан бошлаб Саудия Арабистони¸ БАА¸ Баҳрейн ва Миср Қатар билан дипломатик ва транспорт алоқаларини узиб қўйди.


Муносабатлар қайта тикланиши учун қўйилган 13 талаб орасида минтақадаги энг машҳур Ал-Жазира телеканалини ëпиш ва Эрон билан дипломатик алоқалар мақомини пасайтириш бор.


Саудия ҳам¸ Қатар ҳам АҚШнинг яқин ҳамкори саналади – Қатарда Американинг минтақадаги энг катта ҳарбий базаси жойлашган. Ал Убейд ҳаво базасида 11 мингдан ошиқ Америка ҳарбийси бор.

Читайте на сайте