Новороссийскда ўзбек муҳожири чўкаётган болани қутқарди, ўзи денгизга ғарқ бўлди
11 июл куни Россиянинг Новороссийск шаҳрида сувга чўкиб кетган 21 яшар Ўзбекистон ватандоши жасади топилди. Тергов қўмитасида ўзбек муҳожири денгиз тўлқинлари тортиб кетган 12 яшар болани қутқариб қолгани, аммо ўзи сувдан чиқа олмаганини билдиришди.