Бешариқлик йигит рафиқасининг ўлимида ўзбек тиббиëт тизимини айблади
Фарғона вилояти Бешариқ марказий шифохонасида 3 июл куни “эктопик ҳомиладорлик” (бачадон ташқарисидаги ҳомиладорлик) ташхиси билан операция қилинган 25 ёшли икки фарзанд онаси Дилобар Аманова 4 июль куни ўзига кела олмай жон берди. Марҳуманимнг эри тиббиëт тизимини айбламоқда.