Мирзиёев унга етказилмайдиган хабарларни Озодликдан ўқишини тан олди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг қуйи парламентида ўтказган видеоселектор йиғилишида палаталар, сиёсий партиялар фаолиятини таҳлил қилар экан, қабул қилинган қонунларнинг ишламаётганини, депутатларнинг бепарволигини танқид қилди. Президент тиббиёт соҳасидаги камчиликларни айта туриб, бунга мисолни Озодлик веб сайтида эълон қилинган мақоладан иқтибос ўқиб берди. Мажлисда президент ҳар эрталаб Интернетга киришини ва депутатлар билмаган ишлардан хабари борлигини айтди.