Ҳокимдан калтак егани иддао қилинаëтган яна бир фермер ўзини осиб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Косон туманида фермерлик қилиб келган Ўктам Эшмуродов сешанба куни даласидаги шийпонда ўзини осди. Суиқасд тафсилотларига яқин косонликлар иддаосича, 43 яшар фермер буғдой режасини бажара олмагани учун ҳокимдан калтак еганидан сўнг ўзини ўлдирган. Озодлик боғланган Косон тумани ҳокими бу иддаони инкор қилди.