Данияда Истанбулдаги ҳужумга алоқадорликда гумон қилинаётган ўзбек ҳибсга олинди
20 июлда Даниянинг жануби-ғарбидаги Вейле шаҳри суди Истанбулдаги тунги клубга ҳужумга алоқадорликда гумонланган 42 яшар ўзбекистонликни тўрт ҳафта қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. 2017 йилга ўтар кечаси "Рейна" тунги клубига бошқа бир ўзбекистонлик - Абдулқодир Машарипов томонидан уюштирилган қуролли ҳужумда 39 одам ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одам жароҳат олганди.