Республикадаги ўнлаб коллежларга бу йил ўқувчилар қабул қилинмади
Вилоятлардаги соҳа мутасаддиларнинг Озодликка айтишича¸ бу коллежлар ҳозирча тугатилмайди: иккинчи ва учинчи босқич ўқувчиларига ўқишни тугатиш учун имкон берилади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мулозими эса “аксарият коллежлар тақдири борасида ҳали узил- кесил қарорга келинмаганлигини" таъкидлади.