World News in Uzbek

Қозоғистон Мисрда бедарак йўқолган талабаларини топишда ëрдам сўради

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Миср ҳукуматига расман мурожаат қилиб¸ Қоҳирада бедарак йўқолган 6 нафар қозоғистонлик талабани топишда ëрдам сўради.


Вазирликнинг 25 июль куни билдиришича¸ бедарак йўқолган талабалар Мисрга араб тилини ўрганиш учун борган ва уларнинг ҳаммаси битта квартирада ижарада яшаган.


Қозоғистон расмийларига кўра¸ талабаларнинг барчаси 20 июлдан бери ўз яқинлари билан алоқага чиқмай қўйган. Бедарак йўқолганларнинг экстремистик исломий ғояларга эргашувчилардан бўлмагани айтилмоқда.


Айни пайтда¸ кейинги йилларда Сурия ва Ироқдаги “Ислом давлати” каби радикал экстремистик гуруҳлар сафига қўшилган юзлаб қозоғистонликнинг жангавор ҳаракатларда иштирок этаëтгани айтилмоқда.

Читайте на сайте