Ёшлар тадбирида бир гуруҳ қиз ҳижобини ечди
Сурхондарë вилояти Музробод туман “Гулобод” маҳалласида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тарафидан 29 июль куни ўтказилган тадбирда бир гуруҳ қиз намойишкорона ҳижобини ечган. Вилоят мулозимлари ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида қизлар ўз хоҳиши билан ҳижобидан воз кечганини таъкидлашди.