Тадқиқот: 80 йилдан сўнг Европада йилига 150 минг одам иссиқдан ўлиши мумкин
Олимларнинг айтишича, агар иқлим ўзгаришига қарши курашилмаса, 2100 йилга келиб Европада йилига 152 минггача одам ўлиши мумкин. The Lancet Planetary Health журналида чоп этилган изланишга кўра, бу кўрсаткич ҳозир кунда иқлим туфайли ҳалок бўлаётганлар сонидан 50 баробарга кўпдир.