World News in Uzbek

GM Uzbekistan ўз автомобиллари сотувидаги фирибгарликка чек қўймоқчи

GM Uzbekistan ширкати дилерлик корхоналаридаги ходимларни аттестациядан ўтказиш ва бевосита сотувга алоқадор ходимлар таркибини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.


Sputnik нашрининг хабар қилишича, ўтган ҳафтада МХХ томонидан GM Uzbekistan машиналарини сотиш билан боғлиқ йирик жиноий схема аниқлангач, компания сотув тизимини такомиллаштиришга қарор қилган.


2 август куни айни нашр Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда GM Uzbekistan автомобилларини сотишда товламачилик билан шуғулланган "Сирдарёавтотеххизмат" МЧЖ автосалони директори қўлга олганини хабар қилган эди.


Хабарда айтилишича, ҳозирда ширкат ичида ишчи гуруҳ тузилган ва ушбу гуруҳ автомобиллар сотуви тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Читайте на сайте