Эрон Тожикистондаги қотилликларга алоқадорлигини расман инкор қилди
Эроннинг Тожикистондаги элчихонаси Тожикистон ИИВнинг ҳужжатли фильмида Теҳронга нисбатан айтилган барча айбловларни расман инкор қилди. «Эронга нисбатан «Тожикистондаги фуқаролар уруши йилларида шов-шувли қотилликларнинг ташкилотчиси ва ҳомийси» сифатида тақалган барча айблар жуда шубҳали», - дейилади 9 август куни Эрон дипломатик ваколатхонасининг сайтида жойлаштирилган дипломатик ваколатхона расмий баёнотида.