Жосусликда айбланган собиқ ўзбек зобити Эркин Мусаев озод этилди
Ўзбекистонда жосусликда айбланиб қамалган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги собиқ ходими Эркин Мусаев 11 августда озод этилган. Бу ҳақда Париждаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаева маълум қилди. Мудофаа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармасининг собиқ бошлиғи, подполковник Мусаев 2006 йилда давлатга хоинлик қилиш ва жосусликда айбланиб 15 йилга қамалганди.