World News in Uzbek

"Тест хонасида ўнлаб русумдаги телефон ишлатилди"

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!






"Тест хонасида ўнлаб русумдаги телефон ишлатилди"




"Мен Жиззахданман. Бу йил институтга ҳужжат топширган талабалар саргузашти ҳақида ёзаяпман. Мен бу йил биринчи марта институтга ҳужжат топширдим. Кўп нарсалар ҳайратда қолдирди.


Дастлаб политехника институни менежмент факультетига ҳужжат топширган болалардан эшитганларимни ёзсам. Ҳужжатларни тахт қилиб институтга борасиз:


- коллеж дипломи;


- ҳарбий гувоҳнома ёки прописной;


- ариза;


- паспорт копияси;


- 3х4 расм.


Ҳаммаси тахт, лекин буни қабул қилишмайди. Чунки сиз хатога йўл қўйдингиз. Кўчада 3 минг сўмга тушган 3x4 расм ўтмайди. Сиз¸ албатта¸ институт ичида очилган 5 минг сўмлик 3x4 расмга тушишингиз шарт. Бўлмаса, ҳужжатларни қабул қилишмайди.


Сиздан ҳужжатларни қабул қиладиган ўқитувчига регистрация учун¸ албатта¸ 3 минг сўм тўлашга мажбурсиз. Тўғри, бу тўлов ҳеч қаерда кўрсатилмаган. Лекин ўқитувчининг ҳам оиласи борда. 29 июлдан 31 июлгача ДТМ тарқатилади ва сиз ДТМ олишга келганда уни тарқатувчига 3 минг сўм "суюнчи" пули беришингиз керак. Ваҳоланки, бу ҳеч қаерда кўрсатилмаган.


Агарда сиз Жиззах пединститутига ҳужжат топширсангиз, имтиҳон куни ҳайратдан қотасиз. Имтиҳон Жиззах Юридик коллежида бўлди.


Текширув қаттиқ бўлади деб, ҳеч нарса олиб кирмадим. Лекин ичкарида авжига чиқиб кетди. Имтиҳон соат 9:30ларда бошланди. Аста-аста орқа партадагилардан Galaxy ва ўхшаш андроидлар келиб чиқа бошлади. Битта қиздан текширувчи иккита Galaxy олиб қўйди. Қиз учинчи телефонини чиқарди. Мен қойил қолдим, чунки имтиҳон хонасида ўнтача русумдаги телефонлар бор эди".


​----------------------------------------------------------------------


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Читайте на сайте