Cамарқандда бир ҳафта ичида икки ёш йигит сирли тарзда ўзини осди
Самарқанд туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 11 август куни ўз жонига қасд қилди. Бу суиқасддан тўрт кун аввал айни туманнинг Қўзиқўрғон қишлоғида яшаган 22 яшар йигит ҳам ўзини осиб ўлдирди. Озодлик гаплашган маҳаллий расмийлар ўртаҳол оилалар фарзанди бўлган бу йигитларнинг ўз жонига қасд қилиши сабаби мавҳумлигича қолаëтганини билдирди.