World News in Uzbek

Ўзбек ошпазлари 6 тонналик "мега палов" тайёрлашди

Ўзбекистонлик ошпазлар диаметри сал кам 5 метр бўлган, сиғими 8 минг литрли қозонда 6 тонна ош дамлаб Гиннеснинг рекордлар китобига киришмоқчи.


Жаҳондаги энг катта палов тайёрлашни ошпазлар 17 август куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида репетиция қилишди.


Палов тайёрлаш учун 826 кило мол гўшти, 825,5 кило қўй гўшти, 195 кило думба ёғи, 1650 кило гуруч кетган.


Улкан қозонга 2,4 тонна сабзи, 185 кг пиёз, 350 литр ўсимлик мойи, 480 кг туз, 4,5 кг зира, 165 кг зирк, 90 кг нўхат, 3 кг қора мурч солинган.


Ўзбекистоннинг энг таниқли 50дан ортиқ ошпази узунлиги икки метрлик кафкирларда қазонни ковлаб туришди.


Ош пишгач у Олмалиқдаги 22 минг нафардан ортиқ одамга тарқатилди.


Энг катта ош пишириш асосий тадбири 8 сентябр куни "Ўзбегим" миллий қадриятлар фестивали доирасида ўтказилади.


Шу куни дунёдаги энг катта паловни тайёрлаб рекорд ўрнатиш ва уни Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш учун расман уриниш бўлиб ўтади.


Сўнгги бор дунёдаги энг улкан палов 2007 йилда Хитойнинг Урумчи шаҳрида тайёрланган, унинг оғирлиги 1 тоннадан зиёдроқ бўлган.


 

Читайте на сайте