World News in Uzbek

"Мирзиёев гапираверади… Касалхона эса ҳамон хароб аҳволда"

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!






"Мирзиёев гапираверади… Касалхона эса ҳамон хароб аҳволда"




"Бир нозик масалада ёрдам беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Ушбу масалани қандай қилиб президентимизнинг шахсан ўзларига етказишни жуда истардим. Дадамнинг аҳволлари оғирлашиб, шу йилнинг 28 июлида тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент вилояти Хонобод қишлоғида жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб бордик. Мана ҳозир ҳам ўша ерда даволанаяптилар. Диагнозлари сурункали пневмония ва Альцгеймер касаллиги. Бу ердаги шароит талабга умуман жавоб бермайди.


Клиникага бориш йўллари жуда расво. Оғир касаллар боради. Ахир арзимаган 2-3 км жойни асфальт қилиш шунчалик қийинми давлатимиз учун? Тез тиббий ёрдам машинаси тезлиги 20 км/соат тезликда ҳаракат қилиши керак бу ўнқир-чўнқир йўлдан юриб, касалга шикаст етказмаслик учун. Акс ҳолда бемор касалхонага етиб боролмайди. Гап фақат йўлларда ҳам эмас. Касалхонага келтирилган оғир касаллар биринчи ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар йўқ. Ҳаммасини касаллар ўзлари қидириб топиб келишяпти.


Мана мен ҳам дадам соғликлари учун 3-4 кундан буён дори топиб келаман. Акс ҳолда, касалхонада ҳеч қандай дори ҳатто капелница ва шприц ҳам топилмайди. Шу ҳам шошилинч тиббий ёрдам касалхонасими? Яхшиям менинг машинам бор. Агар узоқдан келган

касаллар бўлса-чи? Касали оғир булса-чи? Қаердан олади дориларни? Аксига олиб, ўша ерда бор-йўғи 2 та аптека бор. Уларда эса тез тиббий ёрдам учун ҳеч асосий дорилар топилмайди.


Оёқ-қўли ишламайдиган касални 2- этажга носилка, каталка билан зинадан туширдик. Лифт ишламас эмиш. Дадамни даволашга больницада битта ҳам пульманолог ва невропатолог топилмади. Оғир касалларга кислород маска ҳам йўқ. Дадам нафас олишга қийналиб қолдилар. Шунда ҳам кислород қўйишмади. Бу больницага келганимиздан жуда афсусдаман".









​----------------------------------------------------------------------


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Читайте на сайте