Украина Мустақиллик кунини нишонламоқда
Бугун Украинада мустақиллик байрами нишонланмоқда. Тантаналарда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва бир қатор хорижий давлатлар мудофаа вазирлари ҳам иштирок этмоқда.
Кун давомида АҚШ, Эстония, Грузия, Латвия, Литва, Молдова, Черногория ҳамда Польша мудофаа вазирлари Киевда ҳарбий парадни томоша қилади.
АҚШ мудофаа вазири, шунингдек, Украина президенти Петро Порошенко ҳамда мудофаа вазири Степан Полторак билан учрашади.
Байрам арафасида АҚШ президенти Дональд Трамп Порошенкога табрик мактуби юборди.
Украина президенти сайтида ёзилишича, Трамп АҚШ Украинанинг суверенлигини ва бирлигини ҳамда чинаки Европа давлатига айланишга қаратилган ҳаракатларини қўллашини билдирган.
Куни кеча Украина ва мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар янги ўқув йили арафасида ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эди.