World News in Uzbek

АҚШдаги ўзбекистонликлар Теннесида отиб кетилган ватандоши муолажаси учун пул тўплашга киришди

АҚШда яшовчи ўзбекистонликлар Теннеси штатида отиб кетилган ўз ватандошининг муолажаси учун пул тўплашга киришди. 


25 августга ўтар кечаси АҚШнинг Тенниси штати Нэшвилл шаҳри шимолида ўзбекистонлик пицца ташувчи Дониёр Абдумажидов ўз автомашинаси ичида ўқ отар қурол билан отиб кетилган.


Ҳозирда Дониёр Абдумажидов Нэшвил шаҳридаги Вандербилт Университети тиббий марказида ўлим билан олишмоқда.


Gofundme.com сайтида эълон қилинган ҳайрия тадбири доирасида унинг муолажаси учун ҳозирга қадар 40 мингга яқин АҚШ доллари миқдорида пул тўпланди.

Читайте на сайте