АҚШ Озрабойжонда хабар агентлиги раҳбари ҳибсга олинишини кескин қоралади
АҚШ Давлат департаменти Озарбойжонда "Турон" хабар агентлиги раҳбарининг ҳибсга олинганидан "чуқур хавотир" билдирди ва уни зудликда озод этишга чақирди.
"Биз Озарбойжонда қолаётган ягона мустақил ахборот воситаси бош муҳаррири бўлган Меҳмон Алиевнинг 24 августда ушлангани ва 3 ойга ҳибс этилганидан чуқур хавотирдамиз", дейилади департамент 26 август куни тарқатган расмий баёнотда.
Шунингдек, АҚШ томони "Турон" агентлигининг банкдаги ҳисоб рақами музлатилгани, агентлик ва унинг раҳбарига қарши солиқ билан боғлиқ айбловлар илгари сурилганидан ҳам хавотир изҳор қилди.
Департамент баёнотида мамлакат раҳбариятининг бу ҳаракати матбуот эркинлигини чеклаш томон қилинаётган сўнгги пайтлардаги қадамлар давоми ўлароқ салбий баҳоланган ва хусусан, Озод Европа/Озодлик радиосининг Озарбойжон хизмати ва бошқа мустақил матбуот воситаларининг Интернет сайтлари блок қилингани тилга олиб ўтилган.