World News in Uzbek

Ўзбек банклари Westminster контракти учун кредит бермайдими?

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!






Ўзбек банклари Westminster контракти учун кредит бермайдими?




"Мен сизларга дардимни айтиб бермоқчиман. Ёрдам беринглар! Менинг қизим Тошкент шаҳридаги “Westminster” университетида ўқийди. Билишингизча, у олийгоҳда ўқиш учун йилига бир неча минг доллар тўланади. Афсус, бу йил мен қизимнинг ўқишига тўлаш учун бундай пул топа олмадим. Молиявий қийинчиликларга дуч келдим.


Шу боис, мен кредит сўраб, банкга мурожаат қилдим. Аммо банк кредит беришдан бош тортди. Бундай қарорнинг сабабларини ҳам очиқ тушунтира олмади. Сўнгра, банк ўз вазифаларини бажармагани сабабли, қизим президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилди.


Охир-оқибат, бу ҳаракат ҳам ҳеч натижа бермади. Ахир, президент ўқиш учун кредит берилиши ҳақида қарор имзолаганларку".


​----------------------------------------------------------------------


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Читайте на сайте