Хоразм милицияси тунда “бемақсад” юрган 4000 га яқин одамни бир кеча қамаб қўйди
Хоразмда 26-27 август кунлари ўтказилган "Тун" тадбири давомида 4000 га яқин одам кечки соат 9 дан кейин кўчада "бемақсад юрган"лик учун милиция бўлинмаларига олиб кетилиб¸ тунни қамоқда ўтказди. Озодлик суҳбатлашган ИИБ расмийлари¸ "бемақсад юрганлик" учун жарима ва ҳибсга тортишнинг қайси қонунга асосланганини изоҳлаб бера олмади.