World News in Uzbek

"Озодликка мурожаат қилганимиздан сўнг муаммомизни ҳал қилишди"

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!










"Озодликка мурожаат қилганимиздан сўнг муаммомизни ҳал қилишди"




Бундан бир неча кун аввал Асака туманининг Новкан маҳалласидаги сув танқислигидан шикоят қилган муштарий сув яна кела бошлаганини хабар қилди. У жорий йилнинг 9 августида Озодликка йўллаган мактубида маҳалла раиси аҳолидан "шикоятимиз йўқ", деб ёздириб олганини иддао қилган эди.


Муштарий:


"Мен сизга Асака туманининг Новкан МФЙсидан яна бир бор ёзмоқдаман. Бу сафар яхши хабар билан! Озодликка мурожаат қилганимиздан сўнг муаммомизни ҳал қилишди.


Маҳалламизга кеча кечқурун сув келди. Катта раҳмат сизларга! Одамлар жуда хурсанд. Ҳайит байрамига бизга катта ҳайитлик бўлди!"









​​----------------------------------------------------------------------


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Читайте на сайте