Муҳаммад Солиҳ Интерполнинг қидирувдагилар рўйхатидан чиқарилганини билдирди
Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг номи Интерпол қидирув рўйхатидан олиб ташланганини маълум қилди. Бу ҳақда хабар қилган Би-би-си радиосига кўра, Солиҳ бу борада халқаро полиция ташкилотидан расмий билдирув кутмоқда. Муҳаммад Солиҳнинг айтишича, Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига оид биноларда осилган қидирув рўйхатларидан ҳам унинг ва укаси Мақсуд Бекжоннинг сурати олиб ташланган.