Ахмат Демир "Чорсу"ни олди, Воҳид Гунеш эса "қуруқ" қолди
Озодликка маълум бўлишича¸ Шавкат Мирзиëев топшириғига биноан турк сармоядорлари билан ўтмишдаги можароларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган музокаралар натижасида Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонасини олиш эвазига Demir Holdings Ўзбекистонга қайтмоқда¸ Тошкент билан келиша олмаган Güneş Tekstil ширкати эса можарога Халқаро арбитраж суди ажрим чиқаришини кутмоқда.