Федерика Могерини ноябрда Ўзбекистонга сафар қилади.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Федерика Могерини жорий йилнинг ноябрида Ўзбекистонга сафар қилади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё масалалари бўйича махсус вакили Петер Буриан Озодлик радиосига берган суҳбати давомида баёнот берди. Бурианга кўра, сафар давомида Иттифоқ вакилининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши кутилмоқда. Бу учрашувда Европа Иттифоқ-Ўзбекистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.