Россияда Ўзбекистон Маданияти кунлари бошланди
12 сентябрда Россияда Ўзбекистон Маданияти кунлари бошланди. Россия билан Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланиб, Кремлда тантанали равишда очилиши кутилаётган Маданият кунлари 13 сентябрда Бутунроссия декоратив-амалий ва халқ санъати музейида давом этади.