Аҳолидан мусодара қилинган квартиралар милиционерларга берилди
Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сафига қабул қилинган янги ҳодимларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди. Ўзбекистон ИИВ матбуот ҳизмати вакилининг Озодликка айтишича, ўша куни 150 нафар инспекторга имтиёзли кредитлар ҳисобига шахсий автомашиналар ҳамда хизмат квартираларининг калити топширилган.