Европа парламенти "Озарбайжон пул ювиш машинаси"ни текширишга чақиради
Европа парламенти вакиллари Озарбайжон идорий элитаси томонидан идора этилган хуфия жамғарма юзасидан текширувлар ўтказишга чақирди. Европа парламенти пресс-релизга кўра, парламент вакиллари бундай резолюцияни 13 сентябрда қабул қилганлар.