World News in Uzbek

Мексикада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 225 кишига етди

Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 225 нафарга етди. Мексика президенти Энрике Пена Ньето ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан:


-Афсуски, кўплаб одамлар, жумладан, мактабда ўқиётган ўғил ва қиз болалар ҳалок бўлди. Мен оила аъзолари ва яқинларини йўқотган барча одамларга таъзия билдираман. Мексика сизлар билан ҳамдард. Бугунги кунда Мехико аҳолисининг 40 фоизи, Меролес штати аҳолисининг 60 фоизи электр таъминотисиз қолди, -деб билдирди.


19 сентябрь куни  7,1 балли зилзила оқибатида пойтахт Мехикода ўттиздан зиёд бинолар вайрон бўлган ва юздан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.


Зилзила оқибатида 4 миллионга яқин одам электр энергияси таъминотидан узилиб қолди.


 

Читайте на сайте