"Москва" бозорида ҳамюрти ҳимоясига чиққан юзга яқин тожикистонлик ҳибс этилди (ВИДЕО)
20 сентябрь куни Москвадаги савдо марказларидан бирида ўз ватандошининг қўриқчилар томонидан қаттиқ калтаклаганидан норози бўлган юзлаб тожикистонлик муҳожир воқеа жойига тўпланди. Марказ қўриқчилари билан юзага чиққан оммавий тартибсизлик оқибатида 100 га яқин мигрант полиция бўлимларига олиб келинди.