Тилхатлар рейтинги - талабалар "пахтани оғзимга солмайман" деб тилхат ëзмоқда
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилаётгани тўғрисида турли минбарлардан айтилаётган гаплар кўпаяётгани баробарида шундай меҳнатга мажбурланаётганлар, хусусан, талабалардан “пахтага ўз хоҳишим билан чиқаман”,"толани оғзимга солмайман"¸"чаноқда қолдирмай тоза тераман" деган мазмунда тилхат олиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.