World News in Uzbek

Тошкент юридик коллежи ўқувчиси икки курсдошини пичоқлади

6 октбярь куни 1- сонли Тошкент юридик коллежи талабаси 2 курсдошини пичоқлади. Талабалардан бири воқеа жойида жон берди. Пичоқланган яна бир талаба Тошкентдаги шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Милиция икки курсдошини пичоқлаган коллеж талабасини қидирмоқда. Чилонзор туман прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми, яъни қасддан одам ўлдириш банди бўйича жиноят иши очди.

Читайте на сайте