World News in Uzbek

Қирғизистон бош вазири ўринбосари автоҳалокатда ҳалок бўлди

Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Темир Жумақодиров 7 октябр куни Бишкек шаҳрининг ғарбий қисмида давлат автомашинаси КамАЗ юк машинаси билан аварияга учраши оқибатида ҳалок бўлди.  


Қирғизистон ҳукумати мулозимининг Озодликка айтишича, 38 ёшли Жумақодиров ва у билан бирга машинада бўлган ҳайдовчиси ҳамда ёрдамчиси автоҳалокат пайти олган жароҳатидан касалхонада жон берган. 


Жумақодиров мамлакатда 15 октябрга мўлжалланган президентлик сайловининг ўтказилишига масъул эди.


Авария рўй берган пайтда у Қирғизистон шимол ғарбидаги Талас вилоятига сайловга тайёргарлик ишлари билан танишиш учун бораётган бўлган. 


Қирғизистон пост совет мамлакатлари орасида энг кўп йўл ҳаракати ҳалокати рўй берадиган давлат ҳисобланади.

Читайте на сайте