Мухолифат фаоли Аъзам Турғунов қамоқдан озод этилди
Ўзбекистонда 2008 йилда товламачиликда айбланиб, 10 йилга қамалган "Эрк" мухолифат партияси фаоли 7 октябр куни қамоқдан озод этилган. Мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси фаоли ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган "Мазлум" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари бўлган Аъзам Турғунов қамалишидан олдинмаҳаллий куч тизимлари муносабатидан норози фуқароларнинг маҳкама ишларида қатнашиб, ёрдам кўрсатиб келган.