"Қўрқмаслар": Қуйичирчиқда ўқитувчи ва шифокорлар пахтада, болалар қаровсиз қолган
Ўзбекистондаги "Қўрқмаслар" деб аталувчи инсон ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи фаоллари Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида ўқитувчи ва шифокорлар пахтага сафарбар этилгани, ота-оналари далага ҳайдалган ёш болалар эса қаровсиз қолгани ҳақида хабар берди.