Қамоққа олинган журналист ҳақида янги кино олган “Ўзбеккино”да ислоҳотлар бошланмоқда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳомийлиги ва “Ўзбекфильм” киностудияси директори Ҳилол Насимов бадиий раҳбарлиги остида “Ҳуррият қурбонлари” фильми суратга олинди.
Бор йўғи 14 дақиқа давом этадиган бу қисқаметражли бадиий фильм миллий ғояларни тарқатгани учун фитнада айбланиб отиб ташланган ўзбек зиëлилари тақдиридан ҳикоя қилади.