World News in Uzbek

Мирзиёев Сочидаги МДҲ саммити теграсида Путин билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябр куни Россия жанубидаги Сочи шаҳрида ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити теграсида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди.


Ўзбекистоннинг ЎзА агентлиги хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилган. 


Музокаралар чоғида Путин икки мамлакат орасида сўнгги саккиз ойи давомида товарайирбошлаш ҳажми 20 фоиздан ортиқроққа ўсганини таъкидлаган.


 ​Мирзиёев ҳам ўтган қисқа давр ичида барча соҳалардаги муносабатларда ижобий ўзгаришлар бўлганлигини айтган.


"Бир йил илгари ҳамкорлик қилаётганимиз ҳақида гапирардик, лекин товар алмашиш фақат газ соҳасида эди. Ҳозир эса аксарият соҳаларда ҳамкорлик қилинмоқда, бизнес, маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорлик буткул ўзгача тус олди", - деди Ўзбекистон раҳбари.


Би-Би-Си Ўзбек хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Сочига яна Кремлга яқин россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг самолётида учиб борган.


 

Читайте на сайте