Қамоқдан чиққан фаоллар Мирзиëевни қама-қамаларнинг янги оқимини тўхтатишга чақирди
Куни-кеча қамоқдан чиққан ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари¸ ўзлари озодликка чиқар-чиқмас¸ мустақил журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганини эшитиб «ўзгаришлар ҳақидаги иллюзия чиппакка чиққанлигини» айтади. Айни пайтда¸ собиқ сиëсий маҳкумлар президент Миризëевдан¸ бу жараëнни тўхтатиб¸ мамлакатда туб сиëсий ислоҳотлар даврини бошлашга чақирди.