World News in Uzbek

Ўзбек расмийлари ХВЖ ва Жаҳон банки мажлисида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси шу йил 13 октябридан 15 октябригача АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтадиган Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасига кўра, делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовлар кирган.


Мазкур йиғилишда, Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, “йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган”.

Читайте на сайте