Марҳум президентнинг қайинжияни Акбарали Абдуллаев Украинадан ғойиб бўлди (ВИДЕО)
Украина қочқин мақоми берган Акбарали Абдуллаев¸ Озодликка маълум бўлишича¸ бу мамлакатни тарк этган. Украина Миграция хизмати Абдуллаевга қочқин мақомини жорий йилнинг 14 июнида берган эди. Ўзбекистон томонидан оғир молиявий жиноятлар¸ хусусан¸ давлатга қарийб 1 миллиард доллар зиëн етказганликда айбланиб¸ Украинадан экстрадицияси сўралган Абдуллаевнинг ҳозирда қайси мамлакатда экани маълум эмас.